• 31 Август 2016 10:09

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали фаолияти тугрисида

    Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли «Республикада согликни саклаш тизимини ислох килиш Давлат дастури» тугрисидаги Фармони асосида тузилган республика мувофиклаштирувчи комиссия кенгаши йигилишининг 1999 йил 9 январдаги 3-сонли карори билан маъкулланган, согликни саклаш вазирлигининг 1999 йил 18-сонли буйругига асосан вилоят хокимлиги согликни саклаш бошкармасининг 1999 йил 2 февралдаги 22/1 сонли буйруги билан 480 уринли собик вилоят куп сохали шифохонаси урнида 350 уринли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали ташкил этилди. 1999 йил 21 апрелдан марказни таъмирлаш ва реконструкция ишлари бошланиб, 2000 йил май ойида нихоясига етказилди ва ушбу йилнинг 22 май куни марказни очилиш маросими булиб утди.

    Гувохнома №465

    “Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Наманган филиали” юридик  номи Наманган шахар  хокимлигининг 2002 йил 25 декабрдаги №1255-сонли Карорига асосан берилган   Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали вилоят тиббий муассасалари учун ташкилий  услубий марказ булиб, вилоят ахолисига юкори малакали ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам курсатади 

     Филиал хисобида 3 та асосий бино мавжуд:

    1) филиал биноси.

    2) Тез тиббий ёрдам булими марказий биноси.

    3) Тез тиббий ёрдам “Сув хужалиги” шахобчаси биноси.  (филиал ва тез тиббий ёрдам булими, шахаобалар бинолари схема). Колган бинолар  ёрдамчи бино хисобланади.

    Марказ 350 уринга мулжалланган булиб куйидаги  21 та клиник булимлар:

       Болалар соматикаси булими (30 урин), болалар жаррохлиги (20 урин), 1-жаррохлик булими (20 урин), 2-жаррохлик булими    (20 урин), 3-жаррохлик булими(20 урин), урология булими (20 урин), гинекология булими (20 урин), кон томир жаррохлиги  бўлими (20 урин), болалар реанимация ва анестезиология булими (12 урин), куйганлар булими(25 урин), захарланганлар ва  экстракорпорал детоксикаци булими (10 урин), барвакт реабилитация булими (30 урин), шошилинч кардиология (40 урин)  ва неврология булимлари (30 урин), кушма мураккаб шикастлар ва нейрохирургия булими (25 урин), травматология булими  (20), терапевтик (12 урин) ва хирургик реанимация (10 урин), нейрореанимация (8 урин) булими, кабулхона.

     Хамда  куйидаги ёрдамчи ва диагностика булимлари мавжуд:

    Рентген диагностика булими, клиник ва биохимик лабаратория, кон куйиш булими, марказлашган амалиётлар мажмуаси, функционал диагностика булими, марказлашган стерилизация ва дезинфекция булими,  тез тиббий ёрдам булими(03), 4 та   шахобчаси билан, пархез таомлар булими, дорихона, юкори технологиялар сервис бўлими, ахборот тахлил булими ва архив, санитария хаво йуллари булими.

Фойдали манбалар