• 14 Сентябрь 2016 16:24

    Нейрохирургия бўлими

    Бўлимнинг тўлиқ номи : Нейрохирургия булими

    Контакт маълумотлари (тел, факс, e-mail) : +998 71 275-34-81

    Бўлим вазифалари :    Ўзбекистонда «Нейрохирургия»  сохаси  1943 йили Ташкент  тиббиёт институти, «Нерв касалликлари» кафедраси кошидаги неврология бўлимида 10 хирургик койка ташкил этилган.  1965 йили бў бўлим ёпилган  1968  йили нейрохирургия булими Онкология ва Радиология  ИТИ базасида проф.Кориев М.Х. бошчилигида кайта тузилган.

    1982 йили Республика Нейрохирургия Илмий Маркази ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентини  1998 йил 10 ноябрьдаги ПФ-2107 фармонига  асосан тез тиббий ёрдам марказлари, таркибида нейрохирургик булимлар билан ташкил этилган.

    Кадрлар таркиби : Булимда 12  нафар шифокор, 14 хамшира, 13 санитарка иш олиб борадилар.  Булимда булим мудири, ординаторлар, катта хамшира, булим бекаси, дам олиш хонаси, муолажа, боглов хонаси, 12 та палата хамда беморлар учун ювиниш хоналари мавжуд.  

    Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати : Шошилинч ёрдам:

            Хозирда булим шифокорлари томонидан замонавий оператви даво муолажалари олиб борилади.  Улар куйидагилардир:

    1. Умурткалар ностабил синишида умурткаларни транспедикуляр фиксаторлар билан стабилизацияси 

    2. Мия ичига кон куйилишларда миниинвазив усулда мия ичи гематомаларини олиб ташлаш.

    3. Бош мия тукимасига травматив кон куйилишларида трепанация операциялари. 4. Калла суяги ботиб синишларида ботиб синган суяк булакларини олиб ташлаш. 5. Мия коринчаларига кон куйилишларида, мия коринчаларини дренажлаш усули оркали куйилган кон лахталарин олиб ташлаш.

    6. Чакалоклар нотравматик кон куйилишларида миниинвазив усулда куйилган кони олиб ташлаш ва даволаш усуллари кенг кулланилмокда.

    Муваффақият ва ютуқлар :

    Ёш кадрларни малакасини ошинриш ва укитишга хам ката эътибор берилмокда. Шу максадда булим  ифокорлари Республика ва чет элларда утказилаётган илмий амалий анжуманларда актив катнашиб келиокдалар.   

    Жумладан булим шифокори Сайдулло Шарифбаев 2013 йилда Жанубий Кореянинг Сеул шахрида утказилган «Бутунжахон нейрохирургларининг  XV- конгресси»да катнашиб келди. Шу билан бирга 2014 йилда Козогистоннинг Астана шахрида булиб утган  «Осиё нейрохирургларининг X- конгресси»да хамда 2015 йил сентябр ойида Италиянинг Рим шахрида булиб утган «Бутунжахон нейрохирургларининг оралик XV- съезди»да  уз маколалари билан катнашиб  «Ёш нейрохирурглар учун грант»  мукофоти сохиби булди.  Шу билан бирга  2015 йилда Австриянинг Залцбург шахрида халкаро «Нейрохирургия» семинарида катнашди. Шу билан бирга Италияда булиб утган конгрессда «Италия нейрохирурглар жамияти» билан хамкорлик юзасидан меморандум имзоланди. 

    Тиббий муассаса ресурслари : РШТЕИМ Наманган филиали 350 уринга ташкил этилган. Шу марказ ичида нейрохирургия булими 25 уринга ташкил этилган.

    Бўлим мудири : 
    Аширов Зухриддин Имамович.

     

    Бўлим фаолиятидан лавхалар

    Жанубий Корея, Сеул шахрида булиб утган конгресс президенти проф. Хи-Вон Жанг билан

    Австриянинг Зальцбург шахрида булиб утган халкаро «Нейрохирургия» семинари катнашчилари.

    Италиянинг Рим шахрида булиб утган конгрессда катнашган Ўзбекистонлик нейрохирурглар

Фойдали манбалар