• 14 Сентябрь 2016 12:03

    2- шошилинч кардиология бўлими

    2- шошилинч кардиология бўлими 20 ўрин жойга мўлжалланган бўлиб,  жами 30 та ходим ишлайди, шундан:

    6 нафар врач;  1 та тиббиёт фанлари доктори, 2 та олий тоифали ва 2 та иккинчи тоифали врач фаолият кўрсатади. Хамширалар 13 та, фаррошлар 10 тани ташкил қилади. Охирги 15 йил ичида бўлимда битта фан доктори ва иккита фан номзоди чиқарилди. Бўлим шифокорлари чет давлатларда ўтказилган 22 та ва 57 та Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида ўтказилган халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этишди. Шундан 5 та  чет давлатда маърузалар билан қатнашилди. Булимда 5 та монография, 126 та мақола (шундан 22 таси чет элларда), 218 та тезислар чоп этилган. Бўлим миокард инфарктини замонавий даволаш, уларни иккиламчи ва учламчи профилактикаси бўйича шуғилланади. Марказимизга келган барча оғир юрак  касалларини коронароангиография қилиш, электрокардиостимуляторларни трансплантацияси қилишни йўлга қўйган. Бу ишлар бажарилиши жиҳатдан Ўзбекистонда, Тошкентдан кейин иккинчи ўринда туради.

    2-шошолинч кардиология бўлим мудири

    Соткинов Тургунпулат Хабибуллаевич:

    1963 йил Наманган тумани, зиёлилар оиласида таваллуд топган. 2000 йилдан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали шошилинч кардиология бўлимида кардиолог, 2016 йилдан 2-шошолинч кардиология булим мудири вазифасида ишлайди.

     

     

    Булим фаолиятидан лавхалар

Фойдали манбалар